Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг жияни Улан Жапаров ҳибсга олинди. Бу ҳақда 24.кг хабар берди.
Президент матбуот хизмати раҳбари Дайирбек Орунбеков маълумотни тасдиқлади. Улан Жапаров жиноий иш бўйича бошқа айбланувчилар билан бирга ҳибсга олинган.
32 ёшли айбланувчи Садир Жапаровнинг амакиваччасининг ўғлидир.
“У полиция ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Бу ишда хусусий тадбиркорлар ва божхоначилар ҳам бор. Таъкидлайман, Садир Жапаров аввалроқ таниш-билиш ва қариндош-уруғлигидан қатъи назар, ҳар ким ўз қилмиши учун қонун бўйича жавоб бериши ҳақида огоҳлантирганди”, — дейди Дайирбек Орунбеков.
Улан Жапаров Бишкекда ҳибсга олинган ва 1-сонли тергов изоляторига жойлаштирилган.
“Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг ‘Коррупция’ моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Тергов хизмати томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.
Президент жияни суд қарори билан 26 июлга қадар ҳибсда бўлади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди