Беларусь президенти Александр Лукашенко Россияни сайёра келажаги деб айтди. Бу ҳақда унинг нутқига таяниб, “ТАСС” хабар берди.
Беларусь раҳбари хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда тегишли фикрни илгари сурди.
“Россия — сайёра келажаги. Ҳамма ресурслар шу ерда, Россия илғор технологиялар қила олади: коинот, ядро технологиялари, қуроллар ва бошқалар”, — деди у.
Шунингдек, Беларусь президенти Россия “ўзини янада фаолроқ кўрсатиши керак”лигини таъкидлади.
“Москва постсовет ҳудудида бирлаштирувчи куч бўлиши керак”, — дея хулоса қилди Лукашенко.
Аввалроқ у мазкур учрашувда Украинани иложи борича тинчлик бўйича музокараларни ўтказишга чақирганди.
"Бугун яна бир бор ўйлаб кўриш керак. Столда музокаралар тўплами турибди, муросага келиш мумкин бўлган масалаларнинг бутун тўплами мавжуд. Эртага бунинг иложи бўлмайди. Бугун Украина билан гаплашиб, қандайдир тинчлик келишувларига эришиш мумкин.
Қарши ҳужум деб аталмиш амалиётдан сўнг вазият ўзгаради ва Украина раҳбарияти билан гаплашишни истамасликлари мумкин”, — деган Беларусь президенти.“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди