
Ёвуз тиббиёт ходими умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Немис изқуварлари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган жиноятчини 33 бемордан ташқари яна 2 кишининг ўлимида ҳам гумон қилмоқда, деб хабар беради РИА Новости.
Хабар қилинишича, 2015 йилнинг февраль ойида суд Нильс Х.ни икки кишининг ўлимида ва яна уч кишининг ҳаётига дахл қилишда айблаб, умрбод қамоқ жазосини тайинлаган эди.
Аниқ маълумотларга қараганда, Дельменхорст яқинидаги Бремен шаҳридаги касалхонада ишлаган судланувчи яна 30 дан ортиқ беморнинг бошига етганини тан олган. У беморларга ўлимга олиб келиш даражасидаги дозада дори берган. Яна у Ольденбургдаги касалхона беморларига ҳам шу усулни қўллаганлигини айтган.
Нильс Х. тан олишича, зериккани учунгина 90 нафар беморга ўлимга олиб келиш даражасидаги дозада дори юборган. Кейин ўзини бошқа ҳизматчилар орасида уларни қутқариб қолган қилиб кўрсатмоқчи бўлган.
Суриштирув ишларини олиб бориш даврида жасадларни қайта текшириш уларнинг танасида ўлимга сабаб бўлган дорилар борлигини кўрсатди. Ольденбург прокурори Томас Сандернинг айтишича, аслида, Нильс туфайли ҳаётдан кўз юмган беморлар сони бунданда кўп. Қидирув ишлари ҳали узоқ давом этади. Бу давр мобайнида юзлаб касаллик тарихлари ўрганилади ва кейин бошқа жасадлар ҳам очиб кўрилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар