date
views 473

Ўзбекистонлик икки фуқаро Россиядан чиқариб юборилди

Иллюстратив фото: Улан Медиа

Саратов федерал хизмати суд ижрочилари олти нафар хорижликни, жумладан, ўзбекистонлик икки фуқарони мамлакатдан чиқариб юборди. Бу ҳақда “Московский комсомолец” хабар берди.

Маълум қилинишича, хорижликларнинг барчаси Россия ҳудудида бўлиш бўйича 90 кунлик муддат тугаганидан кейин ҳам ватанига қайтмаган.

Хусусан, ўзбекистонлик икки нафар курсдош 2023 йил март ойида Москвага Россия пойтахтини кўриш учун келган. Бироқ уйга қайтиш учун пул топа олмаган. Суд улар Россия қонунчилигини бузганини аниқлаган ва Ўзбекистон фуқароларини жарима билан жазолаган.

Улар Россия давлат чегараси орқали ўтказиш пунктига кузатиб қўйилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонлик икки фуқаро Россиядан чиқариб юборилди