Украина президенти Владимир Зеленский барча украиналиклар учун қандай шароитларда уруш тугашини айтди. Бу ҳақда UNIAN хабар берди.
Зеленскийнинг фикрича, ғалаба бир тоифадаги одамлар учун эмас, балки ҳамма учун бўлиши керак. Украина раҳбари Прагада Чехия бош вазири Пётр Фиала билан қўшма брифингда бу ҳақда гапирди.
“Уруш қачон тугашини ҳеч ким билмайди. Лекин у Украина ўз мустақиллиги ва ҳудудлари кафолатига эга бўлиши билан якунланиши аниқ. Бу нафақат Украина учун, балки бутун Европанинг хавфсиз келажаги учун ҳам муҳимдир”, — деди Фиала.
У ҳозирда уруш қачон тугаши номаълум экани, бироқ Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши учун эшик очиш зарурлигини билдирди.
“Ғалаба нима ва уруш нима билан тугайди? Бу йўқотишларга боғлиқ: уйини йўқотганлар бор, яқинларини йўқотганлар ҳам бор. Мен бу ғалаба битта тоифадаги одамлар учун эмас, балки ҳамма учун бўлишини хоҳлайман”, — деди Зеленский.
Шу сабабли, Зеленский Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини тиклаш, украиналикларни Россия асирлигидан қайтариш, Россия томонидан олиб кетилган болаларни ватанига қайтариш, шунингдек, Украинадаги жиноятлар учун айбдорларни жазолаш муҳимлигини таъкидлади.
“Бу барчамизни бирлаштирадиган асосий нарсалар”, — деди Украина президенти.“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди