07:05 / 08.07.2023
220

Контрразведка: Россия ва Хитой Германия ортидан жосусликни кучайтирди

Фото: Reuters

Германия ҳарбий разведкаси мамлакатда Россия ва Хитой жосуслик фаолиятини кучайтираётгани ҳақида огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда Politico хабар берди.

Янги ҳисоботда Германия ҳарбий контрразведка хизмати мамлакат Россия учун “юқори даражада қадрли” эканини, шу сабабли у ерда “Россия разведка агентларининг катта қисми” жойлаштирилганини айтди.

Германия Украинани ўқ-дорилар ва қуроллар билан фаол қўллаб-қувватлай бошлагани сабабли, Россия хизматлари уни ортидан айғоқчилик қилаётгани айтилмоқда.

Ўтган йил давомида 40 нафар россиялик дипломат Берлин томонидан чиқариб юборилгани сабабли, Россиянинг Германия устидан жосуслик қилиш қобилияти бир оз заифлашган. Бироқ, разведка идоралари Россиядан маълумот олишнинг бошқа усуллари билан буни қоплашга ҳаракат қилишини кутмоқда.

Ҳисоботда Россиянинг асосий инфратузилмани саботаж қилиш қобилияти ҳам асосий таҳдид сифатида тилга олинган.

Хитой жаҳон саҳнасида ҳукмронлик қилиш мақсадида “кибер жосуслик, гибрид чоралар ва классик жосуслик операцияларини” амалга ошираётгани таъкидланади.

“Хитойлик иштирокчилар маълумот тўплаш учун Бундесвер идоралари ва ходимларига киришдан кенг фойдаланади”, — дейилади ҳисоботда.

Ўтган йилнинг кузида Германия Ҳарбий контрразведка хизмати мамлакатда хорижий разведка хизматлари, жумладан, Россия ва Хитой разведка хизматлари фаоллиги ошгани ҳақида хабар берганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Контрразведка: Россия ва Хитой Германия ортидан жосусликни кучайтирди
ePN