07:33 / 08.07.2023
543

Германия разведкаси Лукашенко ва Пригожин ўртасидаги музокараларни тинглаган

Коллаж: kompromat1press.ru

Германия разведка хизмати Беларусь президенти Александр Лукашенконинг 24 июнь куни қуролли исён кўтаришга уриниш пайтида “Вагнер” асосчиси Евгений Пригожин билан музокараларини тинглаган. Бу ҳақда Тагессчау хабар берди.

Журналистик суриштирув немис разведкаси Россиядаги исёнга уриниш ҳақида анча батафсил маълумотларга эга эканини аниқлаган. Агентлар Пригожин ва Лукашенко ўртасидаги музокараларни тинглаган бўлиши мумкин.

Разведка хизмати вакили музокаралар ҳақидаги маълумот манбаларига изоҳ беришдан бош тортган.

Шунингдек, разведка воқеа содир бўлишидан тахминан бир ҳафта олдин исён бўлиши мумкинлигини тахмин қилгани, шериклар маълумотларини текширишга ҳаракат қилгани, аммо ҳеч қандай натижа бермагани таъкидланди.

Шу сабабли канцлер идорасига бўлажак воқеалар ҳақида хабар берилмаган. Бироқ разведка исён бошланишидан олдин Германия ҳукуматига маълумот юборгани айтилмоқда.

Пригожин исёни

“Вагнер” билан боғлиқ воқеалар Пригожин Россия Мудофаа вазирлигини вагнерчилар лагерига зарба беришда айблаб, жавоб беришга ваъда берганидан кейин бошланди. 24 июнь куни эрталаб “Вагнер” кучлари Ростов-Дондаги Жанубий ҳарбий округи штаб-квартирасини тўсиб, Москва томон йўл олди. Россия Мудофаа вазирлиги айбловларни рад этиб, буни провокация деб атади.

Ўша куни кечқурун Лукашенко билан музокаралар натижасида Пригожин чекинишни эълон қилди. Кремль Пригожинга қарши қуролли исён бўйича жиноий иш тўхтатилиши, вагнерчилар жиноий жавобгарликка тортилмаслиги ва Пригожиннинг ўзи Беларусга кетиши мумкинлигини билдирди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия разведкаси Лукашенко ва Пригожин ўртасидаги музокараларни тинглаган
ePN