13:30 / 08.07.2023
225

БМТ Украинада кассетали ўқ-дорилардан фойдаланишга қарши чиқди

БМТ Украинада кассетали ўқ-дорилардан фойдаланишга қарши чиқди

Фото: skynews

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Украинага АҚШдан кассетали ўқ-дорилар етказиб берилиши эҳтимолига муносабат билдирди. «Бу ўқ-дорилар можаро тугаганидан кейин анча вақт ўтиб ҳам одамларни ўлдиради ва майиб қилади. Шунинг учун улардан фойдаланиш дарҳол тўхтатилиши керак», деди 7 июль, жума куни Женевада ташкилот вакили.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси Россия ва Украинани 100 дан ортиқ давлат қўшилган кассетали ўқлардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияни имзолашга чақирди.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг жума куни альянснинг бу масала бўйича позицияси йўқлигини ва Украина иттифоқчилари тегишли ўқ-дориларни етказиб беришни ўзи ҳал қилишини айтди, деб хабар бермоқда DW мухбири Брюсселдан.

 Столтенбергнинг таъкидлашича, Россия ва Украина урушда кассетали ўқ-дорилардан фойдаланар экан, Россия буни ҳужум қилиш учун, Украина эса ҳудудини ҳимоя қилиш учун амалга оширади. Альянс бош котибининг эслатишича, НАТО аъзолари орасида конвенцияни имзолаган ҳам, унга қўшилмаган давлатлар ҳам бор.

Кассетали ўқлардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияни имзолаган Германия ҳукумати шунга қарамай, Американинг уларни етказиб бериш режаларига хайрихоҳ. «Биз америкалик дўстларимизнинг тегишли ўқ-дориларни етказиб бериш бўйича қарори осон бўлмаганига аминмиз», деди Германия ҳукумати матбуот котиби Штеффен Хебештрайт жума куни. У, шунингдек, Россия Украинага қарши «кассетали ўқ-дориларни» кенг қўллаганини, Киев эса ўз ҳудудларини озод қилиш учун қурол ишлатишини таъкидлади.

АҚШ яқин орада Украинага кассетали ўқ-дорилар етказиб беришни маъқуллайди, деб ёзади The New York Times АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг юқори лавозимли амалдорига таяниб. Нашрнинг қайд этишича, аввалроқ Вашингтон Киевга бундай снарядларни юборишдан тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлиши мумкинлиги сабабли тийилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ Украинада кассетали ўқ-дорилардан фойдаланишга қарши чиқди
ePN