date

Италияда қидирув бўйича иккинчи ўринда турувчи ашаддий жиноятчи қўлга олинди

Италияда қидирув бўйича иккинчи ўринда турувчи ашаддий жиноятчи қўлга олинди

46 ёшли Эрнесто Фаццалари аввалданоқ қотиллик, уюшган жиноятчилик ва ноқонуний қурол савдоси учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган

Ҳавфли мафиоз, Италияда қидирув бўйича иккинчи ўринда турувчи Эрнесто Фаццалари полициянинг мамлакат жанубида ўтказаётган махсус операцияси вақтида қўлга олинди. ANSA агентлиги хабарига кўра, бу ҳақда Италия бош вазири Маттео Ренци маълумот берган.

"Кечаси карабинлар томонидан "ндрангета"(Италиядаги уюшган жиноятчи тўда номи)бошлиғи қўлга олинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўлимига миннатдорчилик билдирамиз" - дейди Ренци.

46 ёшли Фаццалари кейинги йигирма йиллик давомида доимий қидирувда ва ҳавфли жиноятчи сифатида иккинчи ўринда туради. Биринчи ўринда "коза ностра" мафияси сардори Маттео Мессини Денаро туради.

Аввал айтиб ўтганимиздек "ндрангета" сардори қотиллик, уюшган жиноятчилик ва ноқонуний қурол сақлаш ва унинг савдоси учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италияда қидирув бўйича иккинчи ўринда турувчи ашаддий жиноятчи қўлга олинди