06:30 / 10.07.2023
369

Рамзан Қодиров касаллиги ҳақидаги миш-мишлар фонида таътилга чиқди

Ramzan Qodirov
Фото: Чеченистон раҳбари матбуот хизмати

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров касаллиги ҳақида миш-мишлар фонида таътилга чиқди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Маълум қилинишича, Қодиров “йиллик ҳақ тўланадиган таътилга” чиққан. У йўқлигида вазифалари Чеченистон ҳукумати раҳбари Муслим Хучиевга юклатилади.

Мен 2023 йил 3 июлдан бошлаб йиллик тўланадиган таътилимни ўтаяпман”, — дейилади ҳужжатда.

Қодиров имзолаган буйруқ Чеченистон раҳбари ва ҳукумати сайтида пайдо бўлган. Аввалроқ Чеченистонда амалдорнинг соғлиғи ёмонлашгани ва унинг буйрагида жиддий муаммолар борлиги ҳақида миш-мишлар кенг тарқалаётганди.

Шу билан бирга, “таътил”нинг тугаш санаси буйруқда кўрсатилмаган.

Украина томонида жанг қилаётган Шайх Мансур номидаги чечен батальонининг собиқ матбуот котиби Ислом Белокиевнинг айтишича, Қодиров буйрак етишмовчилигидан азият чекмоқда.

Унинг буйраги деярли ишламай қолган ва маълумотларга кўра, у гапиришга ҳам қийналади. Ҳатто диализ процедураси ҳам ёрдам бермайди. Эҳтимол, у тез орада вафот этади”, — деган эди Белокиев.

Қодировнинг ўзи 2 июль куни касаллик ҳақидаги миш-мишларни рад этиш учун видеомурожаат билан чиққан. Унинг шишган юзи “соғлом экани” ҳақидаги даъволарига зид кўринса-да, эртаси куни Қодиров бирдан “дам олиш” вақти келгани ҳақида қарор чиқарган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров касаллиги ҳақидаги миш-мишлар фонида таътилга чиқди
ePN