14:50 / 10.07.2023
201

Образи ишонарли чиқиши учун ҳар қандай ишга тайёр бўлган актёр ва актрисалар (фото)

Образи ишонарли чиқиши учун ҳар қандай ишга тайёр бўлган актёр ва актрисалар (фото)

Кўпинча актёрдан талаб қилинадиган ягона нарса – диалогларни ёдлаши ва ўз қаҳрамонига мослашиши керак. Аммо баъзи фильмлар учун бу етарли бўлмайди, баъзида актёрлар кўп меҳнат қилишлари керак: семириш ёки озиш, янги кўникмаларни ўрганиш, қаттиқ машқ қилиш ва ҳатто ташқи кўриниш ва соғлиғини қурбон қилишига ҳам тўғри келади.

Шарлиз Терон

Фото: Фильмдан кадр

“Талли” фильмидаги кўп болали она роли учун Шарлиз Терон тахминан 22 килога семиради. Аммо актриса нохуш оқибатларга дуч келади. У шунчалик кўп зарарли овқат ва шакар истеъмол қиладики, биринчи марта депрессияга тушади. Бундан ташқари, Шарлиз озиш анча қийин бўлишини тушунади. У ухлашда қийналарди, ўзини ҳолсиз ҳис қилар, югуриш йўлакчасида юриши қийинлашади. Олдинги формасига қайтиш учун ўз устида 1,5 йил ишлаши керак бўлди.

Фото: Фильмдан кадр

Бироқ бу актриса бошдан кечириши керак бўлган биринчи ўзгариш эмас эди: “Махлуқ” драмасидаги роли учун у тахминан 13 килога семиради ва спорт билан шуғулланмайди. У ташқи кўринишини ҳам қурбон қилишга мажбур бўлади: қошларини териб, оч рангга бўяшади, тишларига протез қўйишади. Бундан ташқари, Шарлиз махсус процедуралар ёрдамида сочларини куйдиради.

Гвендолин Кристи

Фото: Фильмдан кадр

Гвендолин Бриэннинг ролини олишга шунчалик иштиёқманд эдики, 6 ҳафта давомида бор кучини кастингга тайёрланиш учун сарфлайди. У кикбоксинг, ёга билан шуғулланади, ҳатто диетасини қайта кўриб чиқади ва 9,5 килога озади. Ниҳоят у ролга тасдиқлангач, машғулотлар янада қийинлашади.

Бироқ актриса учун энг оғири узун сочларидан ажралиши эди. У ўзини биринчи марта калта сочда кўрганида, йиғлаб юборади ва 2 соатгача тинчлана олмайди.

Энн Хэтэуэй

Фото: Фильмдан кадр

“Ишламади” сериалида Энн Хэтэуэй ҳақиқий шахс — ишбилармон аёл Ребекка Нейман ролини ўйнайди. Фильмда у қаттиқ вегетариан парҳезга амал қилади ва фақат хом ёки минимал қайта ишланган овқатларни истеъмол қилади. Шу билан бирга, у ёга билан шуғулланади.

Ролга мослашиш учун актриса қаҳрамонининг турмуш тарзини қабул қилишга қарор қилади. У ҳар куни ёга билан шуғуллана бошлайди ва овқатланишда хом маҳсулот диетасига амал қилди. Хетеуэйнинг сўзларига кўра, у қаҳрамонига шунчалик мослашадики, ўзини вегетариан деб ҳисоблай бошлайди. Бироқ суратга олиш ишлари тугаганидан 3 ҳафта ўтгач, у тўсатдан бургер ейишни хоҳлаб қолади.

Жейк Жилленхол

Фото: Фильмдан кадр

“Эверест” фильмининг сюжети денгиз сатҳидан 8,5 км баландликда бўлиб, у ерда одамлар жиддий кислород етишмаслигига дуч келишади. Бу қандай бўлишини тушуниш учун Жейк Жилленхол симуляторда худди шундай шароитга тушишга қарор қилади. Унга ҳамкасби Жош Бролин қўшилади. Уларга тажриба шунчалик ёқадики, симуляторда зарур бўлгандан кўпроқ вақт қолишга қарор қилишади. Бироқ 3 кун ўтгач, актёрлар қаттиқ депрессияга тушиб қолади.

Жессика Честейн

Фото: Фильмдан кадр

“Темми Фейнинг кўзлари” фильмидаги ролидан олдин Жессика Честейн ҳеч қачон камера қаршисида қўшиқ айтишга мажбур бўлмаган. Шу сабабли у суратга олиш ишлари бошланишидан олдин жуда хавотирда эди. “Уятчан одам учун бу ҳақиқий даҳшат. Аммо ўзимни енгишим керак эди”, — дейди актриса. Натижада Честейн Теммининг 31 та қўшиғини куйлашни ўрганади.

Жессика визажистларга юзига маркер билан чизишга ҳам рухсат беради, чунки Темми Фейнинг татуировкаси бор эди. Подводка, қош қалами ва лаб бўёғи сифатида визажистлар фломастерлардан фойдаланган.

Кичик Роберт Дауни

Фото: Фильмдан кадр

1992 йилда актёр худди шу номдаги фильмда Чарли Чаплинни гавдалантиради. Бу ролга тайёргарлик кўп куч ва сабр-тоқатни талаб қилади. Роберт ўнақай, Чаплин эса чапақай эди, шунинг учун кичик Дауни тайёрланишга мажбур бўлади. У чап қўли билан теннис ва скрипка чалишни ўрганади. Бундан ташқари, актёр унга афсонавий комедиячининг хулқ-атворини эгаллашга ёрдам берган мураббий билан ишлайди.

Николь Кидман

Фото: Фильмдан кадр                                                                                                           

2012 йилда таниқли актриса Николь Кидман жиноятчилар билан хат ёзишишни яхши кўрадиган эркин аёл ролини ўйнайди. Режиссёр актрисани ўз қаҳрамонига шунчалик сингиб кетишини, унга мос кийим танлашини ва ўзи макияж қилишини талаб қилади. Никол унга қаҳрамони учун танлаган кийим ва макияждаги фотосуратини юборади. Ролга тўғри тайёргарлик кўришда актриса маҳбуслар билан ёзишмалар олиб боради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Образи ишонарли чиқиши учун ҳар қандай ишга тайёр бўлган актёр ва актрисалар (фото)
ePN