09:24 / 11.07.2023
698

Байден Киевни қўллаб-қувватлашнинг даҳшатли оқибатларидан огоҳлантирилди

Байден Киевни қўллаб-қувватлашнинг даҳшатли оқибатларидан огоҳлантирилди

АҚШ президенти Жо Байденнинг Украина можаросидаги позицияси туфайли Россия билан урушда америкаликларнинг ҳалок бўлиш хавфи бор. Бу ҳақда АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Маржори Тейлор Грин маълум қилди.
Тинчлик музокаралари ўрнига бегона юртларда ўлим ва урушни қўзғатиш ҳамда ҳомийлик қилиш билан банд бўлган раҳбарларимизга уят бўлсин. Тез орада, агар Украина НАТОга қабул қилинса, Америка Россия билан фаол уруш олиб борадими? Наҳотки бизнинг ўғил-қизларимиз навбатдаги бемаъни ва бегона урушда ўлиб кетишлари керак?”, - дея ёзди сиёсатчи Twitterʼдаги саҳифасида.
У, шунингдек, Америка халқи Россия билан урушни хоҳламаслигини ва Вашингтон АҚШнинг ички муаммоларига эътибор қаратиши кераклигини таъкидлади.
Республикачи Тейлор Грин бир неча бор Киевни қўллаб-қувватлашга қарши чиққан. У, шунингдек, Байденга “конституциявий мажбуриятларни бузганлик” учун импичмент эълон қилиш бўйича Конгрессга қонун лойиҳасини тақдим этиш ниятида эканлигини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден Киевни қўллаб-қувватлашнинг даҳшатли оқибатларидан огоҳлантирилди
ePN