17:24 / 11.07.2023
204

Эверест яқинида вертолёт қулади. Бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлди

Фото: Маnang Air сайти

Непалда Эверест чўққиси яқинида бортида олти киши бўлган вертолёт ғойиб бўлган эди. Мамлакат Авиация бошқармаси маълум қилишича, вертолёт қулаб тушган ва бортдаги барча олти киши ҳалок бўлган.

Непал матбуоти хабарларига кўра, Маnang Air вертолёти 11 июль куни Солукумбу туманидаги Сурки шаҳридан ҳавога кўтарилганидан 15 дақиқа ўтиб, у билан алоқа узилган. Вертолёт пойтахт Катмандуга йўл олган эди.

Вертолёт бортида беш нафар мексикалик сайёҳ ва бир непаллик учувчи бўлган.

Ҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум, Непал фуқаро авиацияси назоратчиси ва ҳукумат тергов қўмитасини тузмоқчи.

Аввал Японияда бортида ҳарбийлар бўлган мудофаа кучларининг вертолёти денгизга қулаб тушганди. Вертолёт бортида 10 нафар ҳарбий, жумладан, дивизия командири бўлган.

Эронда бортида 12 нафар йўловчи, жумладан, спорт вазири Ҳамид Сажжади бўлган вертолёт қулаб тушган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эверест яқинида вертолёт қулади. Бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлди
ePN