19:35 / 11.07.2023
137

Германия Украинага 700 миллион евролик янги ҳарбий ёрдам пакетини жўнатади

Патриот зенит-ракета мажмуаси
Фото: Google Images 

Германия Украинага 700 миллион евро миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам пакетини жўнатади. Янги партиядан иккита Патриот зенит-ракета мажмуаси, Puma пиёда аскарларининг жанговар машиналари ва артиллерия снарядлари ўрин олган. Бу ҳақда Германия мудофаа вазири Борис Писториус НАТОнинг Вилнюсдаги жамоат форумида айтиб ўтди.

Янги ёрдам пакети ҳаво мудофааси, пиёда жанговар машиналари, ўқ-дорилар ва дронларни ўз ичига олади.

Хусусан, гап аллақачон етказиб берилган Патриот комплекслари учун янги компонентлар, қўшимча Marder пиёда жанговар машиналари, Леопард 1 танклари, миналардан тозалаш ускуналари ва артиллерия ҳамда танклар учун 20 мингга яқин ўқ-дорилар ҳақида кетмоқда.

14 май куни Германияга ташрифи чоғида Украина президенти Берлинда канцлер Олаф Шольцдан ГФР томонидан қўллаб-қувватланишига кафолат олди.

Marder пиёда жанговар машинаси
Фото: Wikipedia

Ташриф арафасида Берлин Киевга ҳозирги кунга қадар 2,7 миллиард евро миқдоридаги энг йирик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. У артиллерия тизимлари ва ўқ-дорилар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, 30 та Леопард 1 танклари, 20 та Marder пиёда жанговар машиналари ва 100 дан ортиқ зирҳли жанговар машиналарни ўз ичига олади. 

Леопард 1 танки
Фото: Wikipedia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия Украинага 700 миллион евролик янги ҳарбий ёрдам пакетини жўнатади
ePN