НАТО саммитида қайси давлат «энг жиддий ва бевосита таҳдид» экани очиқланди

НАТО саммитида қайси давлат «энг жиддий ва бевосита таҳдид» экани очиқланди

НАТО давлатлари Вилнюс саммити коммюникесида Россия Федерациясини Евро-Атлантика минтақасидаги хавфсизликка энг жиддий ва бевосита таҳдид деб атади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Россия Федерацияси иттифоқдошлар хавфсизлиги, Евро-Атлантика ҳудудида тинчлик ва барқарорлик учун энг жиддий ва бевосита таҳдиддир», — дейилади баёнотда.

Шимолий Атлантика блокидаги иттифоқчилар рози бўлса ва Киев «шартларни бажарса» НАТО давлатлари Украинани иттифоққа таклиф қилишлари ҳам маълум бўлди.

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг сўзларига кўра, саммитда алянс Украинанинг аъзолиги бўйича ҳаракатлар режасини бекор қилгани, шунингдек, «барча шартлар бажарилганда» уни иттифоққа таклиф қилишга ваъда бергани ҳақида қарор қабул қилинган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар