20:28 / 12.07.2023
221

Покистонда террорчи жангарилар ҳарбий базага ҳужум қилди

Фото: AFP

Покистонда ўқотар қуроллар, қўл гранаталари ва ракеталар билан қуролланган жангарилар ҳарбий базага ҳужум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Армия ва хавфсизлик расмийларига кўра, Балужистон вилоятидаги базага ҳужум оқибатида камида тўрт аскар ҳалок бўлган. Беш нафар аскар оғир яраланган. Жавоб отишмаларида эса камида уч жангари йўқ қилинган, яна икки нафарини қўлга олиш бўйича операция давом этган.

Ҳукуматнинг юқори мартабали мулозимларидан бири Саид Аҳмад кейинроқ операция якунлангани ва ҳужумчиларнинг беш нафари ҳам ўлдирилганини таъкидлади. Аммо у ҳарбийлар яширин жангариларни аниқлаётганини билдирди.

Террорчиларнинг объектга киришга бўлган дастлабки уринишлари навбатчи аскарлар томонидан тўхтатилди. Кейинчалик шиддатли отишмада террорчилар чегарадаги кичик бир ҳудудда қўлга олинди”, — дейилади армия баёнотида.

Янги ташкил этилган “Теҳрик-э-Жиҳод Покистон” номли террорчи жиҳодчилар гуруҳи ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган ва ҳужумга алоқадор жангчиларнинг фотосуратлари ва видеоларини эълон қилишини айтган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистонда террорчи жангарилар ҳарбий базага ҳужум қилди
ePN