06:30 / 14.07.2023
892

Путин: Украинанинг НАТО аъзоси бўлиши ва Россиянинг ғалла битими бўйича режалари ҳақида

Путин: Украинанинг НАТО аъзоси бўлиши ва Россиянинг ғалла битими бўйича режалари ҳақида

Украинанинг НАТО аъзоси бўлиш эҳтимоли Россия хавфсизлигига таҳдид солади, деди Владимир Путин 13 июль куни журналистлар саволларига жавоб берар экан.

«Украинанинг НАТО аъзоси бўлишига келсак, улар бу ҳақда бир неча бор гапиришган - бу Россия хавфсизлигига таҳдид солади. Ишончим комил, бу Украина хавфсизлигини мустаҳкамламайди, дунёда ҳам қўшимча тарангликни келтириб чиқаради. Шу туфайли, бунда бир яхши жиҳатни кўрмаяпман. Бу борадаги позициямиз аллақачон шаклланган ва ҳаммага маълум», деб Interfax Путин сўзларидан иқтибос келтирди.

У, шунингдек, ғалла битими ҳақида гапириб, Россия ундаги иштирокини тўхтатиб қўйиши мумкинлигини ва бу Россия қўйган шартлар бажарилиши учун зарур бўлган вақтгача давом этишини айтди.

«Ҳеч нарса, шуни таъкидламоқчиман, умуман ҳеч нарса қилинмади. Бу бир томонлама ўйин. Россия Федерацияси манфаатларига оид бирор банд ҳам бажарилмади», деди Путин.

«Улар битимнинг Россия қўйган шартларини бажарсин, биз дарҳол унга яна қўшиламиз», деди Путин ва муддати 17 июль куни тугайдиган ғалла битимини қандай ҳал этиш ҳақида ўйлашини қўшимча қилди.

«Ғалла битими» - Россия, Украина, Туркия ва БМТ ўртасидаги Украина ғалласини Қора денгиз портларидан экспорт қилиш бўйича тузилган келишув. Москва уни мунтазам танқид қилиб, тўлов, ташиш ва суғурта чекловлари ғалла экспортига тўсқинлик қилаётганини таъкидлаб келмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин: Украинанинг НАТО аъзоси бўлиши ва Россиянинг ғалла битими бўйича режалари ҳақида
ePN