08:30 / 14.07.2023
337

Пентагон раҳбари Украина НАТОга қачон қўшилишини тушунтирди

Ukraina NATO sammit
Фото: AP Photo

Украина уруш тугаганидан кейин Шимолий Атлантика альянсининг бир қисмига айланади. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Ллойд Остин НАТОнинг Вильнюсдаги саммити чоғида хабар берди.

Остинга кўра, Украинанинг альянсга кириши амалга ошади. У НАТО саммитида қабул қилинган қарорлар президент Владимир Зеленскийни тинчлантирганини айтди.

“Бу содир бўлишига (НАТО Украинага аъзо бўлишига) шубҳа қилмайман”, — деди Остин.

Украина НАТО стандартларига қанчалик яқин деган саволга Остин “ҳали қилинадиган ишлар бор”, деб жавоб берди. Пентагон раҳбари келгусида Украинага бир қатор имкониятларни тақдим этиш бўйича чоралар кўрилишини таъкидлади.

“Биз бу ишни уруш кечаётгани фонида амалга оширяпмиз ва кўп нарса аллақачон қилинган. Бундан ҳам кўпроғини қилиш керак”, — деб тушунтирди америкалик амалдор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пентагон раҳбари Украина НАТОга қачон қўшилишини тушунтирди
ePN