date

Ливанда тўрт нафар террорчи черков олдида ўзларини портлатиб юборишди

Ливанда тўрт нафар террорчи черков олдида ўзларини портлатиб юборишди

Натижада 15 киши яраланган

Ливаннинг Сурия чегарасидан унча узоқ бўлмаган Ал-Каа қишлоғидаги черков олдида тўрт нафар террорчи ўзини портлатиб юборган. Бу пайтда черковда бир кун олдин содир бўлган теракт туфайли ҳалок бўлганлар ҳаққига ибодат ўтказилаётган бўлган.

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берган.

Ҳалок бўлганлар йўқ, бироқ 15 нафар инсон турли даражада жароҳат олган.

Бир кун аввал содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида 5 киши оламдан кўз юмган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ливанда тўрт нафар террорчи черков олдида ўзларини портлатиб юборишди