13 июль куни кечқурун Воронежга яқинлашаётган учта дрон уриб туширилди, деб хабар бермоқда вилоят губернатори Александр Гусев.
Аввалроқ ОАВ Воронежда Масловский совхози яқинида содир бўлган портлаш видеоларини эълон қилиб, бу уриб туширилган дрон қолдиқлари эканини тахмин қилганди.
ШОТ маълумотларига кўра, дронларнинг эҳтимолий нишони Балтимор ҳарбий аэродроми бўлган. Уриб туширилган дронларнинг тури ҳақида ҳозирча хабар берилмаган.
Курск вилояти губернатори Роман Старовоит ҳам дрон ҳужуми ҳақида маълум қилди.
Старовоит дрон парчалари кўп қаватли турар жой биносининг “фасади ва деразаларига тегган”ини айтди.
Маш нашрининг ёзишича, Курчатовдаги дрон қўлбола бўлиб, дарахтга қулаган. Олдин бундай дронлар Украина Қуролли кучларида кузатилмаган, деб таъкидлайди нашр.
Маълумот учун Курчатов шаҳри Курск атом электр станцияси яқинида жойлашган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!