date

Газдан иборат улкан сайёранинг сирлари янада аниқ бўлади

Газдан иборат улкан сайёранинг сирлари янада аниқ бўлади

Қуёш тизимидаги энг катта сайёранинг аниқ суратлари олинди

Газдан иборат улкан Юпитер сайёрасининг орбитасига кириш жойидан "Юнона" сайёралараро автоматик станциясининг жўнатган материаллари асосида Европа жанубий обсерваторияси Юпитернинг аниқ суратларини эълон қилди. Расмлар инфрақизил диапазонда Жуда Катта Телескоп (VLT) ёрдамида суратга олинган. Бу ҳақда Европа жанубий обсерваторияси РИА Новостига маълумот берди.

Ушбу суратлар орқали олинган маълумотлар асосида Юпитернинг харитаси тузилади ва "Юнона" станциясининг вазифаси янада тўлиқ бажарилишига кўмак берилади, дея аниқлик киритишади мутахассислар.

"Турли тўлқин узунликларида спектрнинг инфрақизил қисми орқали сайёраларни кузатиш бизга уларнинг айланиш қуввати ва уларнинг атмосфера ҳамда юзасида қандай ҳолатлар юз бераётганини уч ўлчамли тасвирда кўриш имконини беради" - дейди Буюк Британиянинг Лестер университети ходими Ли Флетчер.

Оддий обсерватория шароитида Юпитер ва бошқа газли улкан сайёраларни кузатиш анча мушкул, негаки, ер сайёрасининг атмосферасидаги чанг-тўзон туфайли суратлар аниқ чиқмайди. Шунинг учун суратлар тиниқлиги ва сифатини ошириш мақсадида смартфон ишлаб чиқарувчиларининг камерани яхшилаш усулини қўллашга тўғри келади. Улар бунинг учун (VLT) телескопи орқали олинган суратларнинг энг тиниқларини танлаб олиб, уларни бирлаштиришди, шунда Юпитернинг аниқ ва сифатли тасвири ҳосил бўлди.

"Юнона" 2011 йилнинг 5 августида космосга чиқарилган. У шу йилнинг 4 июлида Юпитерга яқин келиши керак. Аппарат свйёра орбитасида бир йилча бўлади. Бу вақт мобайнида у Юпитер атрофини 5 минг км узоқликда 33 марта айланиб чиқади. Улкан сайёрани бир марта айланиб чиқиши ер вақтининг 14 суткасига тўғри келади. Астрономлар "Юнона" Юпитер қандай тузилганлигини тўлиқ ўрганишда қўл келишига умид қилишмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Газдан иборат улкан сайёранинг сирлари янада аниқ бўлади