Саудия Арабистонида эркакнинг томоғига машина калити тиқилиб қолди

Саудия Арабистонида эркакнинг томоғига машина калити тиқилиб қолди
Саудия Арабистонида эркакнинг томоғига машина калити тиқилиб қолди
Фото: Al-Arabiya

Саудия Арабистонида шифокорлар 49 ёшли эркакнинг томоғига тиқилиб қолган калитни олиб ташлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Al-Arabiya хабар берди.

Маълум қилинишича, эркак калит билан ўйнаб, уни ютиб юборган. Бу қисман бўғилишга сабаб бўлган. Рентген текшируви трахеяда жойлашган металл калитни кўрсатган.

Жарроҳлик аралашуви шошилинч равишда амалга оширилган, чунки беморда юрак билан боғлиқ муаммолар борлиги хабар қилинган. Қизил денгиз бўйидаги Ал-Кунфудха шаҳридаги тиббий гуруҳ реанимацияга ётқизилган эркакни 15 дақиқада операция қилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар