Шу кунларда Москвада бўлиб ўтаётган чой кўргазмасида иштирок этаётган Хитой чой компаниялари вакили РИА Новостига нима сабабдан пакетли чой ичмасликларини тушунтириб беришди.
"Fujian Ningde Qianyi Tea Co." компанияси мутахассис Фу Ибин айтишига кўра, хитойлик истеъмолчилар чой тайёрлаш маросимига жуда жиддий ёндашади.
“Чой барглари янги мавсумдан бўлиши керак, биз уларнинг очилишини кўришимиз, ҳидини сезишимиз керак”, - деди у ва шундан кейингина чой тайёрлаш бошланади.
"Мен пакетли чойни тушунмайман. У қайси йилда ўсган, барги қанақа, қандай очилганини билмайман ва унинг хушбўй ҳидини ҳис қилмайман", - дейди мутахассис.
“Хитойда ҳар бир чойнинг ўз жойи бор, ўзига хос мақсади бор ва ҳар бир чой баргининг соғлиқ учун фойдаси бор”, - дея қўшимча қилди ва пакетли чойнинг фойдали хусусиятлари борлигига шубҳа билдирди.
Москвадаги хитойлик чой сотувчиси Раиса Чжан ҳам чой пакетларига салбий баҳо берди. “Уларнинг ичига нима солингани аниқ эмас”, деди у суҳбат давомида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
АҚШ Яқин Шарқда вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш режасини ишлаб чиқмоқда