08:39 / 15.07.2023
893

Миллатчилар Путиндан мусулмонларга қарши рейдларни давом эттиришни сўрашмоқда

Миллатчилар Путиндан мусулмонларга қарши рейдларни давом эттиришни сўрашмоқда

Котелникидаги мусулмон жамиятларини текшириш ташаббуси билан чиққан бир гуруҳ шахслар Россия президенти Владимир Путинга иккинчи мурожаат қилди, уни фаоллардан бири камерага ўқиб берди. Унинг лойиҳасини ишлаб чиқувчилар давлат раҳбаридан мусулмонларнинг жамоавий ибодат жойларида зўравонлик ҳаракатларини давом эттиришни, шунингдек, муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юборишни сўрамоқда.

“Ушбу текширувдан сўнг (Котелники мусулмон марказида) МРОМ (маҳалий мусулмонлар диний ташкилоти) раиси сизга оммавий мурожаат қилди, унда у текширув фактидан ғазабланган ... Бизнинг тахминимизча, раиснинг ушбу мурожаатидан кейин МРОМнинг даъволари бизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларимизга қарши қўйилиши мумкин. Ўз навбатида, ҳуқуқ-тартибот идораларимиз фуқаролар мурожаати факти бўйича ва фақат қонуний усуллар билан иш олиб бораётгани боис ўз ҳолига қўйишни талаб қиламиз. Бизнинг фикримизча, мутасадди идоралар ходимлари томонидан текширишлар бундан кейин ҳам давом эттирилиши керак”, — дейилади мурожаатда.

Миллатчилар муҳожирларни “минглаб” зўравонликларни содир этишда айблаб, Россияга миграция “оқими”ни тўхтатишга чақирган, акс ҳолда “ижтимоий портлаш” бўлишини ваъда қилган. “Барчамиз тушунишимиз керакки, биз шундай яшашда давом эта олмаймиз, биз тартибсизликлар юзага келган ва яратилаётган Франция ҳам, Косово ҳам эмасмиз. Уйимиз тартибли бўлиши керак. Мамлакатимизга кириб келаётган муҳожирлар оқимини зудлик билан тўхтатиш керак. Акс ҳолда, ижтимоий портлаш содир бўлади”, деб айтилган мурожаатда.

Аввалроқ “Коммерсант” мусулмонларни текшириш ташаббускорлари “Россия ҳамжамияти” деб номланган миллатчи ташкилот вакиллари бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Нашр буни қўллаб-қувватлаб, миллатчиларнинг очиқ саҳифаларидаги хабарни келтирган. “Полиция “Россия ҳамжамияти”нинг илтимосига биноан ҳозиргина турар-жой биноларида қурилган иккита ноқонуний масжидга ташриф буюрди. 70 дан ортиқ киши қўлга олинди. Биз депортацияларни кутмоқдамиз”, — деб хабар берган “Россия жамияти ЗОВ” Телеграм канали.

Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу канал намозхонадаги воқеадан бир соат ўтиб, хавфсизлик кучларининг тезкор кадрлари тасвирини эълон қилди, деб ёзади "Коммерсант".


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Миллатчилар Путиндан мусулмонларга қарши рейдларни давом эттиришни сўрашмоқда
ePN