14:49 / 15.07.2023
164

Беларусь “Вагнер” гуруҳи билан ҳамкорлик қилиш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқди

Беларусь “Вагнер” гуруҳи билан ҳамкорлик қилиш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқди

Беларусь Мудофаа вазирлиги “Вагнер” билан ҳамкорлик қилиш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати Беларусь ҳарбийлари ва “вагнерчи”лар қачонгача биргаликда машғулот ўташи борасидаги “кўплаб саволлар”га жавобан хабар берди.

“Сизларга шуни маълум қиламизки, ҳарбий вазирлик ва компания раҳбарияти яқин истиқбол учун ҳарбий хизматнинг турли бўғинларини тайёрлаш ва тажриба алмашиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқди”, — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

14 июль куни Беларусь Мудофаа вазирлиги Могилев вилоятида, Осиповичи шаҳри яқинида мамлакат ҳудудий мудофаасига ҳарбий хизматга чақирилганлар учун “ўқув майдонлари” яратилгани, у ерда “Вагнер” ёлланма аскарлари инструктор сифатида ишлаётгани ҳақида эълон қилганди.

“ВоэнTV” телекомпаниясининг видеоролигида айтилишича, Беларусь ҳарбийлари “Вагнер” инструкторлари раҳбарлигида жанг майдонида ҳаракатланиш ва тактик ўқ отиш кўникмаларини ўзлаштирмоқда, муҳандислик машғулотлари ва тактик тиббиёт бўйича билимларга эга бўлмоқда.

23—24 июнь кунлари кўтарилган “Вагнер” исёнидан сўнг, компания асосчиси Евгений Пригожин Россия ва Беларусь ҳукумати билан ўзининг Беларусга “кетиши” ҳақида келишиб олганди. Ёлланма аскарларга уйга қайтиш, Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаш ёки Беларусга кетиш таклиф қилинган.

Қанча “вагнерчи” Беларусга боришга рози бўлгани номаълум. Июль ойи бошида “Беларуски Гаюн” мониторинг гуруҳи республикада 200 га яқин ёлланма аскар бўлиши мумкинлигини хабар қилди. 15 июль куни гуруҳ каналида Беларусга 60 та енгил ва юк машиналаридан иборат катта карвон етиб келганини ҳақида маълумот пайдо бўлди. “Беларуски Гаюн” буларни “Вагнер” колоннаси деб ҳисобламоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Беларусь “Вагнер” гуруҳи билан ҳамкорлик қилиш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқди
ePN