15:18 / 15.07.2023
297

Жанубий Корея президенти кутилмаганда Украинага ташриф буюрди (фото)

Фото: УНИАН

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл Украинага келди, деб хабар бермоқда унинг матбуот хизмати. Ташриф ҳақида олдиндан эълон қилинмаган эди.

Матбуот хизматининг хабар беришича, Юн Сок Ёл аллақачон Буча ва Ирпенда бўлган.

Фото: УНИАН
Фото: УНИАН
Фото: УНИАН

Сафар давомида Жанубий Корея раҳбари президент Владимир Зеленский билан учрашиб, урушда ҳалок бўлганлар хотирасига гулчамбар қўйишни режалаштирган.

Yonhap агентлигига кўра, ташриф Жанубий Корея президентнинг Европага сафарини якунлаб беради. Дастлаб у НАТО саммити ўтказилган Литвада бўлди, кейин Польшага йўл олди.

Ҳозирча Жанубий Корея Украинага фақат гуманитар ва иқтисодий ёрдам кўрсатган. Апрель ойида мамлакат президенти Юн Сок Ёл, агар мамлакатда тинч аҳолига таҳдид сезиларли даражада кучайса, Украинага ўқ-дорилар ва зирҳли техникалар жўнатилишини истисно қилмаган эди. Май ойи бошида ўша пайтда АҚШда бўлиб турган президент Киевга қурол етказиб бериш имконияти ҳақидаги саволга, бу вариант кўриб чиқилаётганини айтган.

BBC рус хизмати маълумотларига кўра, Жанубий Корея энг йирик ўқ-дори ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Бундан ташқари, мамлакатда оғир зирҳли машиналар ишлаб чиқарилади, К-2 корейс жанговар танклари юқори баҳоланади ва кўп экспорт қилинади. BBC, шунингдек, Жанубий Кореяда Украина Қуролли кучларига берилиши мумкин бўлган совет ҳарбий техникаси, жумладан, Т-80У танклари захираси борлигини таъкидлайди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Корея президенти кутилмаганда Украинага ташриф буюрди (фото)
ePN