06:30 / 16.07.2023
473

Россия тергов қўмитаси Украина тарафида туриб жанг қилаётган 178 жангчига қидирув эълон қилди

Россия тергов қўмитаси Украина тарафида туриб жанг қилаётган 178 жангчига қидирув эълон қилди

Фото: Украина Мудофаа вазирлиги

Россия тергов қўмитаси Украина Қуролли кучлари томонида жанговар ҳаракатларда қатнашган 178 нафар хорижий мамлакат фуқаросига нисбатан жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикинга таяниб Регнум ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Айни пайтда ўттиздан ортиқ давлатнинг 178 фуқаросига нисбатан жиноий таъқиб олиб борилмоқда”, — дейилади агентлик хабарида.

Россия тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин Украина қуролли гуруҳлари томонидан тинч аҳоли ва россиялик ҳарбий хизматчиларга нисбатан содир этилган жиноятларни тергов қилиш бўйича штабнинг Мариуполда тезкор йиғилишини ўтказган.

Қайд этилишича, Россия тергов органлари АҚШ, Буюк Британия, Италия, Бельгия, Дания, Швеция, Франция, Нидерландия, Албания, Болгария ва Кореядан келган ёлланма аскарларни қидирмоқда. Шунингдек, Финляндия, Намибия, Перу, Исроил, Бразилия, Грузия, Ўзбекистон ва Болтиқбўйи республикалари фуқаролари ҳам Украина томонида жанг қилаётгани аниқланган.

Қўмита, шунингдек, июль ойи бошидан буён қарийб йигирма нафар хорижий мамлакат фуқаросига нисбатан сиртдан айблов келиб тушганини билдирган.

“Украина Қуролли Кучлари томонида ёлланма аскарларни ёллаш ва жанговар ҳаракатларда иштирок этиш бўйича жиноий иш бўйича тергов доирасида сўнгги икки ҳафта ичида яна 18 нафар хорижликни сиртдан судланувчи сифатида жалб қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди”, — дея аниқлик киритган Тергов қўмитасидагилар Регнум сўровига жавобан.

Тергов қўмитаси Украинада 50 дан ортиқ давлатдан келган ёлланма аскар борлиги, улар ҳақида асирга олинган Украина хавфсизлик кучларидан маълумот олинганини маълум қилган. Таъкидланишича, Украина ҳудудида камида 16 та турли хил қуролли тузилмалар ташкил этилган.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Украинадаги жанговар ҳаракатларда 60 дан ортиқ давлатдан, жумладан, Полша, АҚШ, Канада, Руминия, Буюк Британия, Грузиядан келган 7 мингга яқин ёлланма аскар қатнашмоқда. Март ойида Россия Украина Қуролли кучлари сафига ёлланма аскарларни ёллаш ҳолатларини текшириш учун махсус гуруҳ тузган эди.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия тергов қўмитаси Украина тарафида туриб жанг қилаётган 178 жангчига қидирув эълон қилди