07:30 / 17.07.2023
647

Путин Украинада кечаётган урушга баҳо берди

Фото: РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин Украинадаги “ҳарбий операция” жараёнига ижобий муносабат билдирди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди. 

Путиннинг сўзларига кўра, Украина қарши ҳужумда Россия мудофаасини ёриб ўтишга уринишда “муваффақиятга эришмади”.

“Қарши томоннинг мудофаани ёриб ўтишга уринишда, жумладан, стратегик захиралардан фойдаланиш вазифасида — улар ҳужум давомида муваффақиятсизликка учради. Украина муваффақият қозонмади”, — деди у.

Россия раҳбари “махсус ҳарбий операция”нинг қандай кечаётганини ижобий баҳолашини айтди.

“Қўшинларимиз ўзини қаҳрамонона тутмоқда. Улар Украина қўшинларига кутилмаган тарзда ҳужумга ўтади, энг манфаатли позицияларни эгаллайди”, — деди Россия президенти.

Журналист Путиндан “махсус ҳарбий операция”нинг кейинги вазифалари нимадан иборатлигини сўради.

“Камералар ўчирилганда буни алоҳида айтиб бераман”, — деб жавоб берди у.
Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Украинада кечаётган урушга баҳо берди