10:25 / 17.07.2023
114

Эронда ахлоқ полицияси қайта иш бошлади

Eron axloq politsiyasi
Фото: Reuters

16 июлдан бошлаб Эрон ахлоқ полицияси диний меъёрлар ва жамоат одобига риоя этилишини назорат қилиш мақсадида мамлакатда пиёда ва автомобиль билан патруллик қилишни қайта бошлади. Бу ҳақда Эрон полицияси вакилига таяниб, Исна хабар бермоқда.

2022 йил кузида мамлакатда сиёсий ва диний раҳбариятга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтганидан сўнг, ахлоқ полицияси бўлинмалари Эрон кўчаларида кўринмай қолганди. Ҳижобини “нотўғри ўрагани” учун ҳибсга олиниб, полиция ҳибсхонасида ҳалок бўлган 22 ёшли эронлик курд аёл Маҳса Аминийнинг ўлими туфайли юзага келган кенг кўламли норозилик намойишлари фонида 4 декабрь куни Эрон бош прокурори Муҳаммад Жафар Монтазерий “ахлоқ полициянинг суд тизимига алоқаси йўқ”лиги ва у “тугатилган”ини айтганди. Шунингдек, у мамлакат расмийлари аёлларни ҳижоб ўрашга мажбурловчи қонунни ўзгартириш устида иш бошлаганини таъкидлаган.

Сўнгги ойларда кўплаб эронлик аёллар рўмол ўраш талабини жим норозилик билдириш билан эътиборсиз қолдирди. Апрель ойи бошида Эрон суд ҳокимияти раҳбари Ғулом Ҳусайн Моҳсени-Эжей ҳижобсиз омма олдига чиққан аёлларни “шафқатсизларча” таъқиб қилиш билан таҳдид қилганди.

Бундай хатти-ҳаракат қадриятларимизга душманлик қилиш билан тенгдир”, — деган расмий.

Ҳижобсиз аёллар “ақлли камералар” ёрдамида топилади

Апрель ойи бошида Эрон полицияси жамоат жойларига “ақлли камералар” ўрнатишни бошлагани маълум бўлди. Reuters хабарига кўра, бундай қурилмалар Эрон полициясига боши очиқ аёлларни аниқлаш имконини беради. Шундан сўнг “қоидабузарларга бунинг оқибати ҳақида огоҳлантирувчи матнли хабарлар” келади. Эроннинг “Мизан” суд ахборот агентлиги хабарига кўра, бу ҳаракатлар “ҳижоб қонунига қаршилик кўрсатишнинг олдини олишга” қаратилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронда ахлоқ полицияси қайта иш бошлади
ePN