15:27 / 17.07.2023
354

Швецияда Таврот ва Инжилни ёқиш акцияси ташкилотчиси китобларни ёқишдан бош тортди

Швецияда Таврот ва Инжилни ёқиш акцияси ташкилотчиси китобларни ёқишдан бош тортди

Фото: Magnus Lejhall / TT News Agency / Reuters
Стокгольмдаги Исроил элчихонаси яқинида Таврот ва Инжилни ёқиб юбориш акцияси ташкилотчиси диний китобларни ёқишдан бош тортди ва бундай намойишларга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда Folkbladet хабар бермоқда.

“Мен мусулмонман. Биз муқаддас китобларни ёқмаймиз. Менга бу зажигалка керак эмас”, — деди у журналистлар воқеа жойига йиғилгач.

Аввалроқ 30 ёшли эркак Таврот ва Инжилни ёқиб юбориш учун полициядан рухсат олган эди. У Стокгольмда қайта-қайта ўтказилган Қуръонни ёқиш акциясига жавобан шундай иш қилмоқчи бўлган.

Исроил президенти Ицхак Герцог Швеция расмийларининг Таврот ва Инжилни ёқишга рухсат бериш қарорини қоралади. “Мен бутун дунё мусулмонлари учун муқаддас бўлган Қуръоннинг ёқиб юборилишини қораладим ва энди яҳудий халқининг абадий китоби бўлмиш Тавротни ҳам худди шундай тақдир кутаётганидан афсусдаман”, — деди у.

Шунингдек, Исроил Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Лиор Ҳаят ҳам бу акцияни қоралаб чиққанди.

Исроил Швециядаги Исроил элчихонаси олдида Тавротни ёқиш ниятини кескин қоралайди. Муқаддас китобларни ёқиш нафрат ва муросасизликдир, бунинг сўз эркинлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Швеция расмийларини муқаддас китобларни ёқишнинг олдини олишга чақирамиз”, — деб ёзди дипломат.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швецияда Таврот ва Инжилни ёқиш акцияси ташкилотчиси китобларни ёқишдан бош тортди
ePN