22:24 / 17.07.2023
126

Хитойда ҳаво ҳарорати 52,2 даражага кўтарилди ва июль ойидаги рекордни янгилади

Хитойда ҳаво ҳарорати 52,2 даражага кўтарилди ва июль ойидаги рекордни янгилади

16 июль куни маҳаллий вақт билан соат 19:00 га келиб Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида, Шинжон-Уйғур маъмурий ҳудудида ҳаво Цельсий бўйича 52,2 даражагача кўтарилди, бу июль ойидаги ҳарорат рекорди, деб хабар бермоқда Channel News Аsia Хитой метеорология бошқармасига таяниб.

Июль ойи учун аввалги рекорд 2017 йилда 50,6 даража иссиқ бўлганда қайд этилганди.

Янги рекорд Турфан шаҳри яқинидаги Санбао қишлоғида ўрнатилди. Маҳаллий аҳоли уйларини тарк этмаслик, масофадан туриб ишлаш ва ўқишга чақирилди.

Шаҳарда асосий кўчалар ва магистрал йўллар махсус ускуналар ёрдамида сув сепилиб, совитилмоқда.

Июнь ойида ҳам Хитойда рекорд даражадаги юқори ҳаво ҳарорати қайд этилганди – 39,4 даража.

Ҳозирда АҚШ ва Жанубий Европа мамлакатларида ҳам аномал иссиқ ҳаво ҳукм сурмоқда. Жазирама туфайли бир қатор мамлакатларда ўрмон ёнғинлари содир бўляпти.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда ҳаво ҳарорати 52,2 даражага кўтарилди ва июль ойидаги рекордни янгилади
ePN