00:18 / 18.07.2023
888

“Толибон” тўй кечаси куёв ва меҳмонларни ҳибсга олди

Фото: Arshehonline

Афғонистоннинг Ғазни вилоятида “Толибон” тўй кечаси куёв ва унинг 20 нафар меҳмонини ҳибсга олди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳибсга олинишга уларнинг тўйда мусиқа қўйгани сабаб бўлган. Одамлар 20 минг афғони (тахминан 2 миллион 634 сўм) жарима тўлаганидан кейин Жамоат ишлари вазирлиги томонидан қўйиб юборилган.

Ўтган ҳафтада худди шундай тадбир доирасида “Толибон” Набовод туманидаги тўйхонадан 10 кишини қўлга олиб, жарима тўлаб, яна қўйиб юборган. “Толибон” маъмурияти бу ишни ўзи учун даромад манбаига айлантиргани айтилмоқда.

Ғазнидаги “Толибон” маъмурияти қатъий чекловлар ўрнатиш орқали ушбу вилоятнинг барча аҳолисини тўй маросимида мусиқа чалишга ҳақли эмаслигидан огоҳлантирган.

“Толибон” тўйхоналар фаолиятини тақиқлаган

“Толибон” фоҳишабозликнинг олдини олиш ва “ислом шариати”га риоя қилиш сабабли бир неча залларни ёпиб қўйган.  Тўйхона эгалари “Толибон” ҳаракатини танқид қилган. Улардан бири “Толибон”нинг қарори ишсизликнинг ортишига олиб келиши, инвесторларнинг мамлакатда ишлашга бўлган қизиқишини сўндиришини айтган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Толибон” тўй кечаси куёв ва меҳмонларни ҳибсга олди
ePN