14:00 / 18.07.2023
1 025

Озарбайжон президенти Украинага оид қарорга имзо чекди

Озарбайжон президенти Украинага оид қарорга имзо чекди

Озарбайжон Украинага 7,6 миллион доллар миқдорида гуманитар кўмак ажратади. «Trend» агентлиги хабарига кўра, президент Илҳом Алиев бу ҳақдаги қарорни имзолаган.

Ҳужжатда Озарбайжон ва Украина ўртасидаги муносабатлар дўстлик ва стратегик ҳамкорлик негизида ривожланаётгани, гуманитар ёрдам инсонпарварлик тамойилига кўра ажратилаётгани қайд этилган.

7,6 миллион доллар миқдоридаги маблағ Украина учун электр ускуналар харидига йўналтирилади.

Россия босқини бошлангандан буён Озарбайжон Украинага бир неча марта гуманитар кўмак йўллади. Масалан, 2022 йил декабрь ойида Боку Киев сўровига асосан  озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий ва энергия ускуналаридан иборат 52,2 тонна ёрдам юборган.

Яқинда эса Озарбайжон томони Украинани тиклаш учун 10 миллион доллардан кам бўлмаган кўмак ажратишини маълум қилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Озарбайжон президенти Украинага оид қарорга имзо чекди
ePN