15:03 / 18.07.2023
339

Москвада Ленин мавзолейини ёқиб юбормоқчи бўлган шахс ушланди

Москвада Ленин мавзолейини ёқиб юбормоқчи бўлган шахс ушланди

Ленин мавзолейи

Москвада эркак Қизил майдондаги Ленин мавзолейига ёнувчан модда бўлган идишни улоқтирди, деб хабар берди Baza ва Shot Telegram-каналлари. Маълумотларга кўра, ҳужум қилган шахс - читалик 37 ёшли Константин Стачуков. У бу ишни 17 июль оқшомида, туғилган куни арафасида уюштирган. Унинг ташлаб юборган ёнувчан модда бўлган идиши йўл тошларига урилиб, ёниб кетган. Мавзолейга зарар етмаган.

Ўт қўймоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Унга нисбатан полиция ходимининг қонуний талабига бўйсунмаслик моддаси бўйича маъмурий иш қўзғатилди. У 18 июль куни судга келтирилади.

6 февралга ўтар кечаси полиция мавзолейдан Лениннинг жасадини ўғирламоқчи бўлган шахсни қўлга олди. Полиция бўлимида 42 ёшли мебель йиғувчи Лениннинг мумиёсини ўғирлаш ниятини тасдиқлаган, бироқ сабабини тушунтириб бера олмаган. Қўлга олинган шахс ўзини шубҳали тутгани учун полиция тез ёрдам чақирган.

Шифокорлар ҳужум қилмоқчи бўлган шахснинг мастлик фонида руҳий касаллиги борлигини аниқлади. Россия оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, қўлга олинишидан олдин эркак «ўзини ғалати тутган», «бемаъни гаплар айтган» ва мавзолей атрофида айланиб юрган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада Ленин мавзолейини ёқиб юбормоқчи бўлган шахс ушланди
ePN