16:44 / 18.07.2023
491

Россия қўшинлари Одессага ракета ва дронлар билан ҳужум уюштирди (фото)

Фото: Telegram

18 июлга ўтар кечаси Украина ҳарбийлари Одесса осмонида Россиянинг 6 та “Калибр” ракетасини, шунингдек, Одесса ва Николаев вилоятларида 25 та Shahed камикадзе дронларини уриб туширди, деб хабар бермоқда Украина Қуролли кучларининг “Жануб” тезкор қўмондонлиги.

“Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларини аниқлаш ва йўқ қилиш учун бир нечта жанговар дронлар тўлқини учиб келди. Шундан кейин Қора денгиздан Одесса томонга олтита ‘Калибр’ учиришди”, — дейилади Украина Қуролли кучлари хабарида.

Одесса вилояти маъмурияти раҳбари Олег Кипернинг айтишича, Одессада уриб туширилган ракеталарнинг бўлаклари порт инфратузилмаси объектлари ва бир нечта хусусий уйларга зарар етказган. Улардан бирида тинч фуқаро жароҳатланган.

Фото: Telegram

Николаевда ҳужум оқибатида саноат объектида зарба қайд этилди, у ерда ёнғин бошланди, дейди Николаев вилояти маъмурияти раҳбари Виталий Ким. Қурбонлар йўқ.

Фото: Telegram
Фото: Telegram
Фото: Telegram
Фото: Telegram
Фото: Telegram

Украина президенти офисининг раҳбари Андрей Ермак Россиянинг Украина жанубий вилоятларига ҳужумини Украина донини экспорт қилишига халал беришга уриниш деб баҳолади.

“Россиянинг Одесса ва Николаевга ракеталар ва дронлар ёрдамида амалга оширган тунги ҳужуми террорчи мамлакатнинг Украина озиқ-овқат экспортига қарам бўлган турли мамлакатлардаги 400 миллион кишининг ҳаётини хавф остига қўймоқчи эканига яна бир далилидир”, — деб ёзди у ўзининг Telegram-каналида.

18 июлга ўтар кечаси Украина ҳарбийлари жами Россиянинг 6 та “Калибр” ракетасини, 31 та Shahed-136/131 дронини ва битта разведкачи самолётини уриб туширди, дейди Украина Қуролли кучлари Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги. Хабарда таъкидланганидек, ракеталар ва учувчисиз учоқларнинг аксарияти Одесса ва Николаев вилоятларида, қолганлари Донецк, Харьков ва Днепропетровск вилоятларида уриб туширилган.

Аввалроқ Россия томонидан аннексия қилинган Қрим раҳбари яриморол шарқига 30 га яқин дрон ҳужум қилгани ҳақида хабар берганди. Қайд этилишича, дронлар уриб туширилган ёки зарарсизлантирилган.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия қўшинлари Одессага ракета ва дронлар билан ҳужум уюштирди (фото)