21:10 / 18.07.2023
328

Қозоғистоннинг собиқ қочоқ генералига суд ҳукми ўқилди

Фото: “gov.kz”

Қозоғистон собиқ генерали Серик Кудебаев мамлакатдан қочиб кетгани учун судланди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

Олмаота вилояти Кегенский туман судида Кудебаевнинг мамлакатдан қочиш иши кўриб чиқилди. Собиқ генерал масофадан туриб суд қилинди.

Суд қарори билан Серик Кудебаeв 392-модда “Қозоғистон Республикаси давлат чегарасини қасддан ноқонуний кесиб ўтиш” бўйича айбдор деб топилди. У олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Жиноят кодексининг 392-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, олти ой муддатга қамоқ жазоси тайинлансин. Жиноят кодексининг 58-моддаси 3 ва 6-қисмларига асосан ва ҳуқуқбузарликлар сони бўйича Жетису вилояти Талдиқўрғон судининг 2023 йил 28 апрелдаги ҳукми билан тайинланган жазонинг қисман қўшилганини ҳисобга олган ҳолда, Кудебаевга ниҳоят 10 йил-у 3 ойга озодликдан маҳрум этиш белгилансин. У жазони ўртача хавфсизлик тизимидаги жазони ижро этиш муассасасида ўтайди”, — деди судья Асем Елемес.

Жазонинг жами ва қисман қўшилиши билан Кудебаев ҳибсга олинган пайтдан бошлаб вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ўтказган муддати ҳисобга олинса, генералнинг умумий қамоқ муддати 10 йил-у 3 ойни ташкил этди.

Шунингдек, у 10 йилга давлат органларида лавозим эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Кудебаев туннел орқали Қирғизистонга қочиб кетганди

1 апрель куни ОАВда собиқ генерал Кудебаев хорижга қочиб кетгани ҳақида хабар берилди. У Қирғизистон билан чегарани кесиб ўтиб, у ердан Ўзбекистонга, сўнгра чартер билан Шимолий Кипрга учиши мумкин эди. Жетису суди Олмаота вилояти полициясининг собиқ раҳбарини халқаро қидирувга берди.

Маълум бўлишича, 23 март куни Кудебаев давлат чегарасини кесиб ўтган ва Бишкекдаги Манас аэропортидан Истанбулга учган. Кудебаев ўша пайтда январь воқеалари бўйича гумонланувчи эди.

27 апрель куни бош прокурор Берик Асилов генерал майор Туркияда қўлга олингани ва Қозоғистонга олиб кетилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Кейинроқ Кудебаев вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Собиқ генерал Жетису вилояти суди томонидан айбдор деб топилди ва 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди ва ўртача хавфсизлик муассасасида жазо ўташга ҳукм қилинди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистоннинг собиқ қочоқ генералига суд ҳукми ўқилди
ePN