23:43 / 18.07.2023
333

Путин “Вагнер” исёнидан кейин Росгвардияни кучайтирмоқда

Фото: EFE/EPA

“Вагнер” исёнидан кейин Россия президенти Владимир Путин Росгвардияни кучайтирмоқда. Бу ҳақда Bild хабар берди.

Давлат думаси депутати Александр Хинштейн гиёҳванд моддаларга қарши кураш бўйича Гром махсус кучлари Россия гвардияси таркибига ўтказилишини айтди. Ҳозир шахсан Путинга бўйсунувчи ташкилотда 300 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи бор.

Хинштейннинг сўзларига кўра, Путиннинг қарори “миллий гвардиянинг мамлакат ички хавфсизлигини ҳимоя қилишдаги асосий ролини таъкидлайди”.

Миллий гвардия нафақат янги кадрлар билан тўлдирилади, балки модернизация ҳам қилинади: Давлат Думаси Миллий гвардияга оғир қуроллардан фойдаланиш имконини берувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда – улар транспорт самолётлари, жанговар вертолётлар ва зирҳли транспорт воситаларини олади.

Америка урушни ўрганиш институти (ISW) Миллий гвардияни кучайтиришга қаратилган сўнгги уринишларни Евгений Пригожин бошчилигидаги “Вагнер” исёни билан боғлайди.

“Вагнер" қуролли қўзғолонидан сўнг, Россия ички хавфсизлик аппаратини қайта қуриш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттирмоқда, — дейилади ISW'нинг янги ҳисоботида.

Пригожин исёни

“Вагнер” билан боғлиқ воқеалар Пригожин Россия Мудофаа вазирлигини вагнерчилар лагерига зарба беришда айблаб, жавоб беришга ваъда берганидан кейин бошланди. 24 июнь куни эрталаб “Вагнер” кучлари Ростов-Дондаги Жанубий ҳарбий округи штаб-квартирасини тўсиб, Москва томон йўл олди. Россия Мудофаа вазирлиги айбловларни рад этиб, буни провокация деб атади.

Ўша куни кечқурун Лукашенко билан музокаралар натижасида Пригожин чекинишни эълон қилди. Кремль Пригожинга қарши қуролли исён бўйича жиноий иш тўхтатилиши, вагнерчилар жиноий жавобгарликка тортилмаслиги ва Пригожиннинг ўзи Беларусга кетиши мумкинлигини билдирди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин “Вагнер” исёнидан кейин Росгвардияни кучайтирмоқда
ePN