07:30 / 19.07.2023
800

Америкалик ҳарбий Шимолий Кореяга қочиб кетди

Фото: The New York Times

Интизомий жазога тортилган америкалик ҳарбий икки Корея ўртасидаги чегара чизиғини кесиб ўтиб, Шимолий Кореяга келди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

АҚШнинг Жанубий Кореядаги ҳарбий қўшинлари матбуот котиби Исаак Тейлорнинг айтишича, ҳарбий икки Корея ўртасидаги қўшма хавфсизлик зонасига танишув сафари чоғида “қасддан ва рухсатсиз ҳарбий чегара чизиғини кесиб ўтган”. Тейлорнинг айтишича, аскар КХДР ҳибсхонасида бўлиши мумкин, “бу ҳодисани ҳал қилиш” устида иш олиб борилмоқда.

Анонимлик шарти билан икки америкалик мулозим қочоқ ҳарбийни АҚШ қуролли кучлари томонидан интизомий чоралар кутаётганини айтди.

Расмийлар, шунингдек, гап Жанубий Кореяда қамоқдан озод қилинган оддий аскар Тревис Кинг эканини айтди. Уни интизомий жазо чоралари сабабли АҚШга олиб кетиш керак бўлган. Бироқ, аэропортда хавфсизликни расмийлаштиргандан сўнг, у “қандайдир” тарзда ортга қайтган, сайёҳлик гуруҳига қўшилган ва КХДР чегарасини кесиб ўтишга муваффақ бўлган.

Воқеа гувоҳининг айтишича, аскар баланд овозда кулган ҳолда баъзи бинолар орасидан югуриб, чегарани кесиб ўтган.

“Аввалига бу ёмон ҳазил деб ўйладим, лекин у қайтиб келмагани сабабли бундай эмаслигини англадим. Кейин ҳамма бунга муносабат билдирди”, — дейди воқеа гувоҳидан бири.

Жанубий Корея ва Шимолий Корея ўртасидаги демаркация чизиғи 1953 йилда ҳарбий ҳаракатлар охирида ўрнатилган. Ўшандан бери икки давлат ўртасида тинчлик шартномаси тузилмаган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик ҳарбий Шимолий Кореяга қочиб кетди
ePN