
Шу билан бирга, у Форс кўрфазидаги араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши билан стратегик мулоқот якунлари бўйича Россия якуний декларацияни имзолаганидан яна бир бор норозилигини билдирди, унга, Абдуллоҳийённинг сўзларига кўра, «Эронга қарши банд киритилган».
Ҳужжатда Эрон ўзиники деб ҳисоблаган Ормуз бўғозидаги учта орол (Абу Мусо, Катта Тунб ва Кичик Тунб) бўйича келишмовчиликни бартараф этиш бўйича Бирлашган Араб Амирликларининг ташаббуси қўллаб-қувватланган.
«Россия элчиси ТИВга чақирилганидан кейин бизда Россия расмийларидан тушунтиришлар бор эди, аммо биз уларни етарли деб ҳисобламаймиз ва Россия ёки бошқа томондан Эроннинг ҳудудий яхлитлиги бўйича бу амалиёт такрорланишини қабул қилмаймиз», - деди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари.
Эрон Россияга Украинага қарши урушда фаол фойдаланилаётган дронларни етказиб беради. Шу тариқа, АҚШ маълумотларига кўра, 2022 йил августидан 2023 йилнинг майигача Россия Эрондан 400 дан ортиқ, асосан, Shahed типидаги дронларни қабул қилиб олган ва уларнинг аксариятидан Украина муҳим инфратузилмасига зарба беришда фойдаланган.
«Россияга ушбу учувчисиз учоқларни етказиб бериш орқали Эрон Украинадаги урушга бевосита ҳисса қўшяпти», - дея таъкидлади Вашингтон.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!