
АҚШ Қирғизистонга нисбатан санкциялар жорий этишга тайёрланмоқда. Вашингтондаги маълумотларга кўра, Россияга Хитойдан дрон сингари санкциялар остидаги маҳсулотлар Қирғизистон орқали етказиб берилади, деб ёзмоқда The Washington Post.
АҚШ президенти маъмурияти расмийларининг WP’га айтишича, Қирғизистонга қарши санкциялар июль ойи охиригача киритилиши мумкин. Улар айнан қандай чеклов чоралари ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмади, аммо илгари бундай ҳолатларда санкциялар аниқ қўлланилгани, тегишли компаниялар қора рўйхатга киритилганини эслатди.
The Washington Post нашри изоҳ олиш учун Қирғизистоннинг АҚШдаги элчихонаси билан боғланган. Улар нашрга мамлакат ноқонуний савдога қарши курашга қатъий содиқ эканини таъкидлаган.
Дипломатик муассаса вакиллари Россия билан савдо-сотиқнинг ўсишини чегарадан ўтаётган товарларни кузатиш тизими такомиллаштирилгани билан боғлаган. Элчихона, шунингдек, Россия Қирғизистоннинг асосий савдо шерикларидан бири эканини, унинг ҳудудида бир миллионга яқин Қирғизистон фуқароси истиқомат қилаётганини эслатган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!