21:11 / 19.07.2023
283

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Каъбани зиёрат қилди (фото)

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Саудия Арабистонига ташрифи давомида Каъбани зиёрат қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Эмомали Раҳмон  “Марказий Осиё—Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги давлат раҳбарлари йиғилиши олдидан Маккага ташриф буюрди. У ҳаж зиёратига мўлжалланган махсус кийим (эҳром) кийиб, ўзига ҳамроҳ бўлган делегация аъзолари билан Каъбани етти марта тавоф қилиб, намоз ўқиди.

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

Шундан сўнг Тожикистон президенти Сафо ва Марва тепаликларига чиқиб, Замзам қудуғидан сув ичди. Раҳмон тожик халқининг фаровонлиги учун дуо қилди. Айтиш жоизки, у Саудия Арабистонига расмий ва амалий ташрифлар чоғида бешинчи марта Маккага ҳаж зиёратини амалга оширмоқда.

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, бу йил ҳаж зиёрати 26 июнь куни бошланган. Пандемиядан кейин биринчи марта диний маросим санитария чекловларисиз ўтказилмоқда.

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати
Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати
Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати
Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати
Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати
Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати
Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати
Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Каъбани зиёрат қилди (фото)
ePN