22:02 / 19.07.2023
1 086

Песков: “Путинга тажовуз қилишга уриниш нимани англатиши ҳаммага аён”

Фото: “РИА Новости”

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков президентга тажовуз қилишга уриниш нимани англатиши ҳаммага аён эканини таъкидлади. Бу ҳақда “Интеркафс” хабар берди.

Песков шу тариқа Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) президент Сирил Рамафосанинг Путинни БРИКС саммитида ҳибсга олиш уруш эълон қилишни англатиши ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди. Кремль расмийси Россия ва ЖАР ўртасидаги музокараларда Рамафосанинг баёноти ҳақида гап кетмаганини айтди.

“Йўқ. Икки томонлама музокарада бу борада баҳс бўлмаган. Ҳеч кимга тушунча берилмади. Бу дунёда Россия раҳбарига тажовуз қилишга уриниш нимани англатиши ҳаммага аниқ. Шунинг учун ҳеч нарсани тушунтиришга ҳожат йўқ”, — деди Песков.

Гаагадаги Халқаро жиноий суд 17 март куни Владимир Путин ва президентнинг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Лвова-Беловани ҳибсга олишга ордер берди. Бунга Украинадан болаларнинг ноқонуний олиб кетилиши сабаб бўлган. ЖАР Халқаро жиноий суд юрисдикциясини тан олади. Бу ЖАР расмийлари Путин Республикага келса, уни ҳибсга олиши кераклигини англатади.

Бўлажак БРИКС саммити август ойида Йоханнесбургда юзма-юз форматда бўлиб ўтади. Унда Россия президенти иштирок этмаслиги маълум бўлди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Песков: “Путинга тажовуз қилишга уриниш нимани англатиши ҳаммага аён”
ePN