23:40 / 19.07.2023
354

Зеленский: Россия дунёни дон масаласида «Шантаж» қилмоқда

Зеленский: Россия дунёни дон масаласида «Шантаж» қилмоқда

"Россия келишувдан чиққанига қарамай, Украина денгиз портларидан дон экспорти давом этиши керак", деди Украина Президенти.

Душанба куни Россиянинг Украина ғалласини Қора денгиз портларидан экспорт қилишга рухсат берувчи битимдан чиқиш ҳақидаги қарори кенг кўламли норозиликка сабаб бўлди. Шартнома буғдой каби ҳаётий муҳим ва глобал товарлар нархининг барқарорлигини таъминлашга ёрдам бераётган эди. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш душанба куни соат 21:00 да расман ниҳоясига етган бир йиллик келишув ҳақида: “Ҳаёт манбаи ва нотинч дунёнинг умид чироғи эди”, деди.

Гутерриш ўтган ҳафта Россия президенти Владимир Путинга йўллаган мактубидаги келишувни сақлаб қолиш таклифлари берилган банди эътиборга олинмаганидан "Чуқур ташвишда эканини" айтди. "Ривожланаётган мамлакатларда ҳам бу борада танлов йўқ. Юз миллионлаб одамлар очарчиликка дуч келмоқдалар ва истеъмолчилар яшаш ва тирик қолишнинг глобал инқирозига учрамоқда ", деди у.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков душанба куни Россия ўз иштирокини тўхтатаётганини ва фақат Россия маҳсулоти билан боғлиқ шартлар бажарилгандан кейин келишувни тиклашини айтди. Москва Қора денгиздаги дон келишувида келгуси ҳамкорлик эвазига Россиянинг озиқ-овқат ва ўғит экспорти йўлидаги тўсиқлар олиб ташланишини исташини айтди. Кремль, хусусан, тўловлар, логистика ва юкларни суғурталаш бўйича Ғарб санкцияларидан халос бўлишга интилмоқда.

Аммо Қўшма Штатлар ва Европа давлатлари Москванинг шикоятларини асоссиз деб рад этиб, уларнинг санкциялари Россия дон ва ўғитларига қарши эмаслигини айтди. Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши спикери Жон Кирбининг айтишича, АҚШ Украинадан ғалла олиб чиқилишини таъминлаш учун, бошқа давлатлар билан ишлашда давом этади. Қўшма Штатлар экспортга йўналтирилган донни ҳимоя қилиш учун ҳарбий йўлларга бош уришни истамайди, дея қўшимча қилди Кирби.

Ал-Жазира муҳаррири Жеймс Байс БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасидан хабар беришича, Россия иштирок этмаган БМТ мажлисида Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Бош котибга Зеленский таклиф қилган келишув давом этаётгани, “Энди фақат Украина, Туркия ва бошқа давлатлар назоратида амалга оширилади”, деган таклифни илгари сурганини айтди.

"БМТнинг юқори мартабали расмийлари бунга жуда шубҳа билан қарашади", деди Байс.

"Уларнинг айтишича, ҳеч бир юк ташиш ёки суғурта компанияси ўз кемасини Россия ҳужуми остида қолишини истамайди", деди у.


Манба: Azon.uz


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский: Россия дунёни дон масаласида «Шантаж» қилмоқда
ePN