01:14 / 20.07.2023
1 387

Украинада Тошкент тахаллусли рус бригада командири йўқ қилинди

Фото: Главред

Украинада 18 июль куни Тошкент тахаллусли рус бригада командири Денис Иванов йўқ қилинди. Бу ҳақда унинг ҳамкасблари хабар берди.

Унинг бошқарувидаги ҳарбийлар Луганск ва Донецкка қилинган ҳужумларда фаол бўлган. У Россия томонидан босиб олинган Луганск вилоятида камикадзе дрон томонидан ўлдирилгани айтилмоқда.

Тошкент сирли одам бўлиб, уруш давомида ҳеч қачон интервью бермаган, гарчи унинг бригадаси доимо диққат марказида бўлган. У Россиянинг “махсус ҳарбий операция”си бошланганидан буён фронтнинг олд томонида жанг қилган.

Денис Иванов (Тошкент) ҳақида нималар маълум?

Россия ҳарбийси 2014 йилда “ЛХР”нинг 2-бригадасини бошқарган, у 2023 йил бошида Россиянинг Украинага босқинидан сўнг, Россия армияси таркибига кирган ва 123 рақамини олган.

Тарғиботчилар Тошкент бошчилигида рус ҳарбийлари Лисичанск, Северодонецк ва Рубижноени эгаллаб олганини даъво қилмоқда. Иванов июль ойининг охирида туғилган, у 42 ёшда эди. У полковник унвонига эга эди, “ЛХР қаҳрамони” бўлиб, унга “Россия қаҳрамони” унвони берилган.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада Тошкент тахаллусли рус бригада командири йўқ қилинди