11:00 / 20.07.2023
244

Афғонистонда “Толибон” мусиқа асбобларини йиғиб, ёқиб юборди

Фото: Twitter

“Толибон” ҳукумати бир неча ой давомида Афғонистоннинг қатор вилоятларида, жумладан, пойтахт Кобулда мусиқа асбобларини йиғиб, ёқиб юборди. “Толибон” улардан фойдаланишни шариат қонунларини бузиш, деб ҳисобламоқда, дея хабар берди Kabul Now.

Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларга қарши курашиш вазирлигининг Twitter’даги баёнотида айтилишича, мусиқа асбоблари жамиятда “мусиқа ва коррупцияни тарғиб қилиш” учун ишлатилмоқда.

“Толибон” ҳукумати қошидаги Ахборот ва маданият вазирлигининг ОАВ мониторинги бўлими бошлиғи Абдулҳақ Ҳамад қўшиқ айтиш ва мусиқа асбобларини чалиш шариат қонунларига зид ҳаракатлар эканини айтган. У чолғу асбобларини чалиб кун кечирадиганларга ўзи ва оиласи учун бошқа даромад манбаи топишни тавсия қилган.

Маълумот учун “Толибон” Афғонистонда 2021 йил август ойида ҳокимият тепасига келди ва ўз ҳукуматини тузди, шунингдек, фуқароларнинг ҳаётини тартибга солишда бир қатор янги қоидаларни жорий қилди. Хусусан, афғонларга омма олдида мусиқа ижро этиш ва машинада мусиқа қўйиш тақиқланди.

Илгари “Толибон” Афғонистонни 1996 йилдан 2001 йилгача бошқарган. Ўша пайтда ҳам мамлакатда нашиддан бошқа мусиқаларни оммавий ижро этиш тақиқланган эди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонда “Толибон” мусиқа асбобларини йиғиб, ёқиб юборди
ePN