
20 кун аввал маҳфий ҳизмат ходимлари ИШИД террорчи гуруҳи томонидан ҳаво йўлларига ҳужум уюштирилаётгани, таҳминга кўра Истамбул аэропорти нишонда эканлиги ҳақида ҳукуматни огоҳлантирган, дея хабар беради CNN Turk канали.
Маълумотларга қараганда маҳфий ҳизмат ходимлари тайёрланаётган теракт тўғрисида барча маъсул бошқармалар ва ташкилотларни огоҳлантирган. Улар бир нечта жойларни белгилашган. Тузилган рўйхатга портлапш содир этилган Отатурк аэропорти ҳам киритилган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда ҳам, ҳусусан, Твиттер ижтимоий сайтида огоҳлантирувчи ёзувлар қолдирилган. Твиттер фойдаланувчиси Fuat Avni Mizah портлашга бир неча соат қолганда бу ҳақда хабар қолдирган. Хабар мазмунига кўра Отатурк аэропортида “Россия ва Исроил ўртасидаги муносабат яхшиланишидан чалғитиш” мақсадида “инсонлар қурбонликка келтирилиши” айтилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар