
Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Аида Сасибаева Қирғизистон президенти Садир Жапаровдан қирғиз халқини ҳақорат қилгани учун узр сўрашни талаб қилди, деб ёзмоқда “24.kg” ахборот агентлиги.
Аида Сасибаева президент қирғизларни дангаса деб атагани унга ёқмаганини таъкидлади.
Аида Сасибаева президент “ўзига келиб, омма олдида кечирим сўрашига” умид билдирди.
Унинг сўзларига кўра, норозилик акцияси сиёсий ёки маданий эмас, балки умумреспубликавий бўлади.
Аввалроқ Садир Жапаров Транспорт ва коммуникациялар вазирлигига йўл техникасини топшириш маросимида қозоғистонлик ва қирғизистонлик йўл қурувчилар ҳақида латифа айтганди. Шундан сўнг Жапаров қирғизларнинг “дангасалиги туфайли” президент маъмуриятига мўлжалланган бино секин қурилаётганини таъкидлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!