
Россиялик Михаил Радуга дрел ёрдамида “аниқ тушлар” кўриши учун ўзининг миясига имплант ўрнатди. Бу ҳақда “Газета.ру” хабар берди.
40 ёшли эркак яқинда Россиядан Олмаотага кўчиб ўтган. Қозоғистонда у узоқ вақтдан бери режалаштирилган операцияни ўтказишга қарор қилган. У буни уйда, оддий дрел ва бошқа мавжуд воситалар ёрдамида ўтказган.
Манбага кўра, эркак тушини бошқариш илинжида имплант-электрод ўрнатишга қарор қилган. У яқин келажакда одамлар ўз тушини назорат қилиши мумкинлигига ишонади.
У одамларни бундай нарсаларни такрорламасликка чақиради.
Эркак бир неча бор мия операцияси бўйича қўйларда тажрибалар ўтказган. Ўзида олиб борган операциядан беш ҳафта ўтиб шифокорлар унинг бош суягидан чипни олиб ташлаган. Оксфорд университети нейрохирурги тажрибани “ўта хавфли” деб атаган ва инфекция хавфи юқори бўлишидан огоҳлантирган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!