09:57 / 21.07.2023
370

Швецияда Қуръон билан боғлиқ акция мусулмон давлатларининг ғазабини келтирди

Швецияда Қуръон билан боғлиқ акция мусулмон давлатларининг ғазабини келтирди

Фото: Jonathan Nackstrand/AFP

Стокҳолмдаги Ироқ элчихонаси яқинида икки намойишчи Қуръонни оёқ ости қилиб, уни ёқиб юборишга уринган акция мусулмон мамлакатларида норозилик тўлқинига сабаб бўлди.

Шу тариқа, Саудия Арабистони 20 июль, пайшанба куни Швециянинг Ар-Риёддаги муваққат ишлар вакилини чақириб, унга «Қуръон таҳқирлангани» учун норозилик нотасини топширди, дейилади Саудия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида. Қатар ва Эрон расмийлари ҳам Швеция элчиларига норозилик билдирган, Туркия Ташқи ишлар вазирлиги мусулмонларнинг муқаддас китобига қилинган жирканч ҳужумни «қатъий қоралашини» айтган. «Биз Швециядан исломга ва миллиардлаб диндорларга қарши шу каби нафрат жиноятларининг олдини олиш чораларини кўришини кутамиз», — дея маълум қилди Туркия Ташқи ишлар вазирлиги.

Швеция матбуотига кўра, акция иштирокчиларидан бири Қуръон нусхасини оёқ ости қилган, сўнг йиғилган одамлар ва камералардан юз ўгириб, бошқа иштирокчи билан биргаликда китобга ўт қўймоқчи бўлган, бироқ у ёниб кетмаган. Шу муносабат билан Ироқ ҳукумати Стокҳолмдаги муваққат ишлар вакилини чақириб олди, шунингдек, Швеция элчиси Жессика Свардстрёмни мамлакатдан чиқариб юбориш қарорини эълон қилди.

Ливанда «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи араб ва ислом давлатларини Бағдоддан ўрнак олиб, Швеция элчиларини чиқариб юбориш ва ўз муваққат вакилларини Стокҳолмдан олиб чиқишга чақирди.

Ироқ пойтахти Бағдодда Стокҳолмда Қуръон ёқиб юборилиши ҳақида эълон қилинган акция арафасида юзлаб намойишчилар Швеция элчихонаси биносига бостириб кириб, уни ёқиб юборди. Ироқ полицияси оломонни тарқатиш учун сув пуркагичлар ва электрошокерлардан фойдаланган.

Ироқ ва Швеция Ташқи ишлар вазирликлари дипломатик миссия биносига уюштирилган ҳужумни қоралади. Воқеа Британия расмийлари томонидан ҳам кескин қораланган. Лондон Бағдод ҳукуматининг айбдорларни жавобгарликка тортиш ниятини олқишлашини таъкидлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швецияда Қуръон билан боғлиқ акция мусулмон давлатларининг ғазабини келтирди
ePN