14:57 / 21.07.2023
145

Россияда «военкомат»га келмаганлар учун жарима юз баравар оширилиши мумкин

Россияда «военкомат»га келмаганлар учун жарима юз баравар оширилиши мумкин

Фото: Владимир Астапкович/РИА Новости

Россия Давлат думасига «военкомат»га келмаслик, комиссарликларга сафарбарлик ишларида ёрдам бермаслик ва сафарбарлик рўйхатларини тақдим этмаслик учун маъмурий жавобгарликни кучайтирувчи ўзгартиришлар киритилди, деб хабар бермоқда 20 июнь, пайшанба куни Россия ОАВ. Янгилик эълон қилинган пайтда, ўзгартиришлар Думанинг маълумотлар базасида ҳали пайдо бўлмаган, аммо Россиянинг барча йирик ахборот агентликлари улар ҳақида батафсил ёзди.

Ўзгартиришларга кўра, чақирув бўйича «военкомат»га узрсиз сабабсиз келмаганлик учун жарима 100 бараварга - 40-50 минг рублгача (ҳозир у 500 дан 3000 рублгача), тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортганлик учун жарима - 500-3000 рублдан 21 минг рублгача кўтарилади. Ҳарбий рўйхатга олиш ҳужжатларини қасддан йўқ қилганлик ёки йўқотганлик учун ҳам жарима оширилади.

Таклиф этилаётган ўзгартиришларга кўра, фуқаро «янги яшаш жойига кўчиб ўтгани рўйхатдан ўтиш билан тасдиқланмагани ёки Россиядан олти ойдан ортиқ муддатга чиқиб кетгани тўғрисидаги маълумотлар ҳақида ҳарбий рўйхатга олиш органига хабар берилмагани, Россияда ҳарбий комиссарликка белгиланган муддат ичида келинмагани» учун 10 000 рублдан 20 000 рублгача жаримага тортилади.

Муддатли ҳарбий хизматга чақириш билан боғлиқ жарималар мансабдор ва юридик шахсларга ҳам назарда тутилган. Ҳарбий рўйхатга олиниши керак бўлган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаганлик учун 40 мингдан 50 минг рублгача, фуқароларни чақирув электрон шаклда юборилгани тўғрисида хабардор қилмаганлик учун мансабдор шахслар учун 40 мингдан 50 минг рублгача ва юридик шахслар учун 350 мингдан 400 минг рублгача жарима жорий этиш таклиф этилади.

Ушбу тузатишларни Давлат думасига айнан ким киритгани номаълум, фақат қонун лойиҳаси Давлат думасининг Давлат қурилиши ва қонунчилик қўмитаси томонидан маъқуллангани хабар қилинган. Ўзгартиришларни кўриб чиқиш санаси ҳозирча номаълум.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда «военкомат»га келмаганлар учун жарима юз баравар оширилиши мумкин
ePN